Россияда одамларни сафарбарликдан олиб қолишга ваъда қилган ўзбекистонлик ушланди (видео)
Олам
−
24 Июнь
11684Россиянинг Краснодар ўлкасида Ўзбекистон фуқароси фирибгарликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, 47 ёшли ўзбекистонлик эркак ўзини Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ходими сифатида кўрсатиб, одамларни сафарбарликдан олиб қолишга ёрдам беришни ваъда қилган ҳамда улардан пул ундирган.
Айбланувчи Россия Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармасининг Ихтисослаштирилган ижро этувчи маркази ходимларининг вилоят штаб-квартираси билан ҳамкорлигида қўлга олинган.
Аниқланишича, эркак Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) да назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган. Шунингдек, у бир неча бор моддий жиноятларда ҳам айбланиб судланган. Айни пайтда эса у Россияда ноқонуний яшаб келган.
Маълум қилинишича, ҳозирда унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси (Фирибгарлик) ва 327-моддаси (Сохта ҳужжатлар, давлат мукофотлари, штамплар, муҳрлар ёки бланкаларни қалбакилаштириш, тайёрлаш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси