Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
28 Февраль 5299 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Приморск ўлкасида қийин молиявий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан 2019 йилда ишлаш мақсадида Приморск ўлкасига келган. У бир неча йиллар давомида фаррош бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи Россия ҳудудида бўлиш ҳужжатларини вақтида расмийлаштирмагани учун февраль ойида суд ҳукми билан Ўзбекистонга депортация қилинган. Шу боис ушбу оила қийин вазиятда қолган ва ижарадаги уйдан ҳайдалган.
“Бош консулхонага қилинган мурожаатдан сўнг, Владивосток шаҳридаги ўзбек диаспорал ташкилоти вакиллари, фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртимиз ҳамда унинг болалари тураржой ва озиқ-овқат билан таъминланди”, дейилади хабарда.
26 февраль куни уларга Владивосток-Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиб берилган ва Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган икки нафар вояга етмаган бола Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кўмагида Ўзбекистонга олиб келинганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь