Россияда мигрантлар учун даромад солиғи камайтирилади

Олам

1_dakar2_700

Россияда меҳнат мигрантлари учун даромад солиғини 30 фоиздан 13 фоизгача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия Федерацияси норезидентларининг меҳнат фаолияти даромадидан олинадиган даромад солиғини 30 фоиздан 13 фоизгача камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли идораларга келишиш учун тақдим этилди.

“Қонун лойиҳасига мувофиқ, Россия Федерацияси солиқ кодексининг 224-моддасига ўзгартириш киритиш ва меҳнат фаолиятини амалга оширётган норезидентлардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 13 фоиз миқдорида белгилаш, яъни Россия фуқаролари учун ўрнатилган ставкага тенглаштириш кўзда тутилмоқда”, дейилади маълумотда.

Хабарга кўра, агар ушбу қонун лойиҳаси тасдиқланса, норезидентларнинг меҳнат фаолиятидан олинадиган даромад солиғи тўловчилар тоифасидан қатъи назар, 13 фоиз ставкада белгиланади ва янги тартиб 2021 йилдан бошлаб жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг