Россияда мактаб ўқитувчиси қабристонда ўқувчи қизни зўрлаганликда айбланмоқда
Олам
−
12 Август 2023
10770Россияда мактаб ўқитувчиси қабристонда ўқувчи қизни зўрлаганликда айбланяпти. Мазкур воқеа Челябинск вилояти Касарги қишлоғи яқинида содир бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда НТВ хабар берди.
Қайд этилишича, ўқувчи қизнинг онаси ўқитувчи устидан шикоят қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, нотаниш эркак қизини қабристонга олиб бориб зўрлаган. Кейин эса бу ҳақда қиз бировга айтса, уни ўлдириш билан таҳдид қилган.
Маҳаллий матбуотга кўра, қўлга олинган гумонланувчи шахс 33 ёшли челябинсклик ўқитувчи бўлиб, тумандаги мактаблардан бирида рус тили ва адабиётидан дарс беради.
Маълум қилинишича, тергов давомида эркак айбини тан олмаган. У қишлоққа қўзиқорин териш учун келганида ўқувчи қизни кўриб қолгани ва адашиб қолган деб ўйлаб, ёрдам бериш мақсадида уни машинасига ўтиришга ундаганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз,Тошкент шаҳрида мусиқа ўқитувчиси 12 яшар қизга икки йил давомида тегажоғлик қилиб келгани ҳақида хабар берилганди.
Дурдона Ширинова
LiveБарчаси