Россияда Литва мустақиллигини “бекор қилиш” ҳаракати бошланди
Олам
−
09 Июнь 2022
21609Россия Давлат Думасига “СССР Давлат кенгашининг “Литва Республикасининг мустақиллигини тан олиш тўғрисида”ги қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Қонун лойиҳаси кеча, 8 июнь куни рўйхатга олинган.
Лойиҳа Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинга юборилди.
Ҳужжатни депутат Евгений Федоров (“Ягона Россия” партиясидан) таклиф қилган. Қонун чиқарувчининг сўзларига кўра, резолюция Литванинг НАТОга аъзолигига эътироз билдиришга имкон беради.
Федоровнинг фикрича, Литва мустақиллигини тан олишда СССРнинг “Иттифоқ республикасининг ажралиб чиқиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида”ги қонуни бузилган. Чунки Литвада “СССР таркибидан чиқиш бўйича референдум ўтказилмаган”.
Россия СССРнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Ва НАТО низомининг олтинчи бандига кўра, “баҳсли юридик шахслар альянс аъзоси бўла олмайди”, дейди Федоров.
Айни пайтда, Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Ягона Россия” вакилининг таклифидан Кремлнинг хабари йўқлигини айтган.
Маълумот учун, 1990 йил 11 мартда ЛССР Олий Кенгаши давлатни Литва Республикасига ўзгартириш тўғрисида қонун чиқарган ва Литва мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги актни эълон қилган. 1991 йил 6 сентябрда Михаил Горбачёв раислигидаги СССР Давлат кенгаши Литва мустақиллигини тан олди. 2004 йилда мамлакат НАТО ва Европа Иттифоқига қўшилди.
Литва доимий равишда Москвага қарши санкцияларни кучайтиришни ёқлаб келмоқда ва май ойи охирида ҳатто Украина донини экспорт қилиш учун Россиянинг Қора денгиз блокадасини олиб ташлаш учун денгиз коалициясини яратишни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь