Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Россияда Lacetti ҳалокатга учради. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кеча, 16 март куни Россиянинг Новгород вилояти Валдай туманида давлат рақами Сурхондарё вилоятига тегишли бўлган Chevrolet Lacetti автомобили ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Новгород вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 14:00да “Россия” шоссесининг 400-километрида Chevrolet Lacetti автомашинасининг 34 ёшли ҳайдовчиси хавфсиз масофани сақлай олмай, олдидаги 25 ёшли ҳайдовчи бошқараётган Volkswagen Jetta'га келиб урилган. Зарба оқибатида Lacetti қарши бўлакка чиқиб кетган ва ярим тиркамаси бўлган DAF юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Lacetti ҳайдовчиси ва 23 ёшли йўловчиси олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

“Ҳодиса жойида Новгород вилояти Давлат автоинспекцияси ходимлари ишламоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда содир бўлган воқеанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда. Вафот этганларнинг шахши очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Россиянинг Ульяновск вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг