Россияда коронавирус беморлари ётган шифохонада ёнғин чиқди
Олам
−
12 Май 2020
5103Бугун, 12 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри, Виборг туманидаги коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган Муқаддас Георгий шифохонасида йирик ёнғин юз берди. Натижада ҳозиргача беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Ёнғин натижасида дастлабки маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлди”, деган ФВВ вакили.
Шифохонадан 150 киши эвакуация қилинган. Ёнғинга электр линияларидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 май куни Москвадаги коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада ҳам ёнғин юз берганди. Натижада бир киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023