Россияда қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди
Олам
−
16 Март 6494 1 дақиқа
Россияда вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатчи вояга етмаган қариндоши қўлга олиниб, Москвадаги вояга етмаганлар ижтимоий реабилитация марказига жойлаштирилгани ҳақида маълум қилган.
Консуллик бўлими вакиллари ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар билан боғланган. Шунингдек, вояга етмаганлар ижтимоий реабилитация маркази маъмурияти ҳамда Россиянинг бошқа ваколатли органлари билан ҳамкорлик алоқаларини амалга оширган.
Таъкидланишича, тегишли идоралар билан олиб борилган мувофиқлаштириш ишлари натижасида бола оиланинг ишончли вакилига топширилиб, соғ-саломат ватанга олиб қайтарилди.
“Элчихона Россиядаги ватандошларни вояга етмаганларнинг хавфсизлиги ва уларга тўғри ғамхўрлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор беришга ундайди. Шунингдек, вояга етмаганларни катталарсиз қолдирмасликка, мураккаб вазиятлар юзага келган тақдирда элчихона ва консуллик муассасаларига ўз вақтида мурожаат қилишга чақиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 10 йилдан ортиқ ҳужжатсиз яшаган ўзбекистонлик ортга қайтарилганди.
Live
Барчаси