Россияда “қорбобо” 24-қаватдан тушиб кетиб, ўлди (видео)
Олам
−
22 Декабрь 2023
16544Россиянинг Челябинск шаҳрида болаларга "сюрприз" қилиш учун бино ташқарисидан 24-қаватга кўтарилган "қорбобо" йиқилиб, вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Билдирилишича, воқеа 21 декабрь куни кечқурун Челябинск шаҳрининг Лесопарковая кўчасидаги 7-уй ҳовлисида содир бўлган.
Гап шундаки, “қорбобо” кийимидаги альпинист 24-қаватдан ҳовлига тушиб келиши ва болалар билан турли рақслар уюштириши керак эди. Аммо у 24-қават балконидан тушишни бошлаши билан мувозанатини йўқотиб, қулаб тушган. Гувоҳларнинг айтишича, балконда иккита арқон бўлган. Аммо “қорбобо” арқонларни боғлашни унутган.
“Бундай тушиш қийин. Ишончим комилки, менда бунинг учун маҳорат етарли. Аммо бу кафолатланмаган. Шунинг учун мен ҳатто бир қават пастга ҳам тушмаган бўлардим. Бу ерда эса 24-қават бор”, деди альпинист Ян Белов воқеага муносабат билдириб.
Россия Тергов қўмитасининг Челябинск вилояти бўйича тергов бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик эркак Қирғизистонда қурилиши давом этаётган Президент Администрацияси биносидан қулаб тушганди.
LiveБарчаси
29 Октябрь