Россияда грипп эпидемияси тугади
Олам
−
23 Апрель 2020
5793Россияда жорий йилнинг январь ойи охирида бошланган грипп эпидемияси тугади. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Грипп илмий-тадқиқот институти хабар берди.
Институт маълумотларига кўра, ўтган ҳафтанинг 13-19 апрель кунлари грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг умумий сони 100 минг кишидан 321 нафарга тушди.
“Бу ҳафта олдинги ҳолатга нисбатан, грипп билан касалланиш ҳолатлари ва грипп билан касалхонага ётқизилиш даражаси пасайишда давом этмоқда”, дейилади институт баёнотида.
Ҳозирги кунда Россия ҳудудида гриппнинг географик тарқалишининг кам сонли даражаси аниқланган.
Институтнинг маълум қилишича, Россияда грипп эпидемияси тугади, аммо шу билан бирга, “ёши катталар орасида грипп юқиши айрим шаҳарларда юқори бўлиб қолмоқда”.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида - февраль ойининг бошларида Россияда гриппнинг тарқалиши эпидемия, деб эълон қилинган эди.
LiveБарчаси