Россияда депортация қилинган мигрантларни ҳибсда сақлаш муддати белгиланмоқда
Олам
−
20 Июль
9358Мигрантлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россиядан депортация қилинганда улар махсус муассасаларда икки кундан ортиқ бўлмаган муддат сақланади. Бу бўйича қонун лойиҳасини Россия Давлат Думаси жорий йилнинг 18 июль куни биринчи ўқишда маъқуллади.
Ўзгартиришлар киритилган “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига асосан чет эллик фуқаролар ҳамда мигрантлар мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилиши тасдиқланган бўлса, улар Федерал хавфсизлик хизмати директори, Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари бошлиғи, чегара идораларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари қарори билан 48 соат ичида махсус муассасаларга жойлаштирилиши мумкин. Ўзгартиришлар киритилаётган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда мигрантларни суд қарори асосида махсус муассасаларга жойлаштириш имконияти ҳақидаги амалдаги норма сақланиб қолади. Бундай ҳолларда улар 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ўтказилади.
Шунингдек, кеча, 19 июль куни Давлат Думаси депутатлари қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан олдин, чет элликлар ўз ватанларига муддати ўтган паспортлари билан боришлари мумкинлиги ҳақида ҳам тузатишлар киритди.
“Қонун лойиҳасининг мақсади, бир томондан, хорижликларни қонунга риоя қилишга ундаш бўлса, иккинчи томондан, уларнинг Россияда фаолияти ва яшашини қонунийлаштириш учун сохта механизмлардан фойдаланиш имкониятини истисно қилишдир”, деб таъкидлаган лойиҳа муаллифлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги мигрантлар учун имтиҳонларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь