Россияда ўзбекистонликлар кетаётган автобус тўхтатилди
Олам
−
27 Июль 2019 8228 1 дақиқа
Россия Федерацияси таркибига кирувчи Мордовия Республикасида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус тўхтатилди. Бу ҳақда “Известия Мордовии” нашри хабар берди.
Ўзбекистонликлар кетаётган автобус “Темников-Барашево-Теньгушево” автомобиль йўлининг 11-кмда тўхтатилган. Минтақавий Дававтоинспекцияси маълумотига кўра, “Москва-Ўзбекистон” йўналишида ҳаракатланган транспорт воситасида 60 нафар ўзбекистонлик бўлган. Йўловчиларнинг миграция бўйича қайдларини текшириш учун автобус полиция бўлимига олиб борилган.
Автобус ҳайдовчисига йўловчи ташиш қоидасини бузгани ва техник кўрикдан ўтганлиги ҳақида ҳужжатлари йўқлиги учун икки маъмурий баённома тузган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель