Россияда 460 дан ортиқ уй “свет”сиз қолди

Олам

image

Россиянинг Иркутск вилоятидаги қишлоқда 460 дан ортиқ уй электр энергияси таъминотидан узилди. Бу ҳақда Россия вилояти фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бунга қишлоқнинг электр таъминотидаги авария сабаб бўлган. Оқибатда 460 дан зиёд уйлар чироқсиз қолган. Ҳозирда фавқулодда бригадалар томонидан электр таъминотидаги узилишни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Авария сабаби маълум қилинмаган. Айни пайтда Россиянинг Иркутск вилоятида -10 даража совуқ бўлиб, ёғингарчилик кузатилмаяпти.

Шунингдек, ҳолат юзага келган ҳудудда 463 та хусусий турар-жой бинолари мавжуд бўлиб, уларда 2747 киши истиқомат қилади. Улардан 651 таси вояга етмаган боладир.

Аввалроқ, Украина пойтахти Киевнинг 300 мингдан ортиқ аҳолиси электр таъминотисиз қолгани, айрим уйларда иссиқлик ва сув таъминоти йўқлиги ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг