Россияда 4 киши ўзбекистонликни ўғирлаб кетди
Олам
−
26 Ноябрь 2019
6921Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб, калтакланиб, тунаб кетилди. Бу ҳақда “Невские новости” хабар берди.
Фрунзе тумани полициясига Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилиб, унинг 1985 йилда туғилган ватандошини ўғирлаб кетиб, калтаклашганини маълум қилган.
Шикоятчининг сўзларига кўра, номаълум 4 киши жабрланувчини ВАЗ – 211150 русумли автомобилда, ўрмонга олиб бориб, калтаклашган. Кейин, пичоқ ва тўппонча билан таҳдид қилиб, 36 минг рублни банк картасига ўтказишга мажбурлашган.
Безорилар ўз мақсадига етгач, ўзбекистонликни “Ломоносов” метро бекати олдида қолдиришган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказяпти. Жиноят иши очиш масаласи кўриб чиқиляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь