Россияда ҳарбий хизматчи оддий аскарни отиб қўйди
Олам
−
31 Январь 2022
8474Россиянинг Москва вилоятидаги ҳарбий қисмда шартнома бўйича ишлайдиган ҳарбий хизматчи оддий аскарни отиб ўлдирди. Бу ҳақда РБК Ғарбий ҳарбий округ Матбуот хизматига таяниб, хабар бермоқда.
“Воқеа жойидан олинган хабарга кўра, 31 январь куни эрталаб шартнома бўйича ишлайдиган ҳарбий хизматчи қурол сақлаш хонасида бўлган вақтида қурол билан муомала қилиш талабларини қўпол равишда бузган ва беихтиёр ўқ узган. Оқибатда яқин атрофда бўлган ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, воқеа жойида ҳодиса сабабларини аниқлаш учун комиссия ишламоқда.
Баъзи манбаларга кўра, бўлинма Митищи туманидаги Троице-Сельцо қишлоғида жойлашган. Марҳум 25 ёшда бўлган.
"Ҳодиса душанба куни эрталаб ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмасининг қуролланиш хонасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи мажбурий хизмат ўтаётган аскарнинг бошига ўқ узган, у вафот этган", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг Днипро шаҳрида Миллий гвардия ходими ўз ҳамкасбларига қарата ўт очган эди. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган.
LiveБарчаси