Украинада ҳарбий беш нафар хизматдошини отиб ташлади
Олам
−
27 Январь 2022
13335Украинанинг Днипро шаҳрида Миллий гвардия ходими ўз ҳамкасбларига қарата ўт очди. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири Денис Монастирский ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 27 январь куни соат 03:40 да "Южмаш" жанубий машинасозлик заводи ҳудудида Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган 21 ёшли Рябчук Артемий Юревич қурол-яроғ бериш чоғида номаълум сабабларга кўра, ҳарбий хизматчилар қўриқчисини "Калашников" автоматидан отиб ўлдирган. Шундан сўнг, у қурол билан қочиб кетган.
"Артем Рябчук ҳозиргина Днепропетровск вилояти полицияси томонидан ҳибсга олинди. У қонунда назарда тутилган энг жиддий жавобгарликка тортилади", деб ёзган вазир.
Денис Монастирскийга кўра, отишмада беш киши ҳалок бўлган ва яна беш киши яраланган. Ҳарбий хизматчилардан бири унга тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида тўрт нафар ҳарбий ва бир фуқаро ҳам бор.
“Фожиага сабаб бўлган шароит ва ҳолатлар ўрганилгач, хулоса чиқарилади. Шу жумладан ходимлар ҳам текширилади”, деб ишонтирди Монастирский.
LiveБарчаси