Россия япон балиқчиларини тирикчиликдан маҳрум қилди
Олам
−
10 Июнь 2022
19204Россия ҳукумати Японияни Курил оролларида балиқ тутиш имкониятидан маҳрум қилди, чунки расмий Токио квота учун пул тўлашдан бош тортган. Бу ҳақда Россия Президентининг Узоқ Шарқ федерал округидаги ваколатли вакили, Бош вазир ўринбосари Юрий Трутнев маълум қилди, дея хабар берди ТАСС.
“Биз уларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб аллақачон [балиқ экспортини] чеклаб қўйдик. Улар Курил оролларидан балиқ овлаш квоталари учун пул тўлашдан бош тортди. Шунинг учун, мос равишда бу ҳуқуқ улардан олиб қўйилади. Улар ўзларини ўзлари жазолаяпти, уларга ёрдам беришнинг ҳожати йўқ”, дейди Юрий Трутнев.
Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия Япония билан Курил оролларининг жанубий қисмида денгиз тирик ресурсларини йиғиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни Токио ўз молиявий мажбуриятларини бажармагунча тўхтатаётганини маълум қилганди.
Унинг таъкидлашича, Япония келишув бўйича тўланиши лозим бўлган тўловларни музлатиб қўйган ва ушбу ҳукуматлараро келишувнинг ажралмас элементи бўлган Сахалин вилоятига текин техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги йиллик ҳужжатни имзолаш жараёнини кечиктирган.
Япония ва Россия ушбу шартномани 1998 йилда имзолаган. Бу япон балиқчиларига Курил оролларининг жанубий қисмида Россия томонидан ажратилган квота доирасида балиқ овлашга рухсат беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь