Россия яна Украина ҳудудларига ракета билан зарба берди
Олам
−
16 Октябрь 2022
22919Бугун, 16 октябрь куни Украинанинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сиреналари ишга тушди. Бу ҳақда маҳаллий маъмуриятлар маълум қилди.
“Киевда ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди. Биз барчани зудлик билан фуқаро муҳофазаси бошпанасига боришларини сўраймиз”, дейилади Киев шаҳар маъмурияти хабарида.
Одесса, Николаев, Полтава, шунингдек, мамлакат ғарбидаги вилоятлар ҳокимиятлари аҳолини бошпаналарда қолишга чақирган.
Бундан ташқари, Украинанинг Хмельницкий шаҳри мэри ҳам ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш ҳақида хабар берган.
Россия Қуролли Кучлари ҳужумларга изоҳ бериб, Украинанинг ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув объектларига ва энергия тизимига юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба беришни давом этаётганини, зарбаларнинг мақсадларига эришилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди.
Ҳужумлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин одам жароҳатланди. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирска кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган.
LiveБарчаси