Россия яна бир мамлакат дипломатларига чиқиш эшикларини кўрсатди
Олам
−
27 Май 2022
11661Москва Загребнинг нодўстона қадамларига жавобан Хорватия элчихонасининг беш ходимини “персона нон грата” (исталмаган шахс) деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Россия дипломатик миссияси сонини қисқартириш бўйича Загреб томонидан қабул қилинган нодўстона қадамларга жавобан [Хорватия элчиси] Томислав Царга Хорватиянинг Москвадаги элчихонасининг беш нафар ходими “персона нон грата” деб эълон қилинган нота топширилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, Россия ТИВда Томислав Царга “Хорватия ҳукуматининг Украинадаги уруш жиноятларида Россияни айблашга асоссиз уринишлари ва Киев режимига ҳарбий ёрдам кўрсатиши муносабати билан кескин норозилик билдирган”.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрель куни Хорватия Россия элчихонасининг 18 нафар дипломати ва 6 нафар маъмурий ходимини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини “Россияга қарши ҳаракат” деб атади ва унинг оқибатлари учун жавобгарлик “тўлиқ Хорватия томонида” эканини қўшимча қилди.
LiveБарчаси