Россия яқинида Британия вазирининг самолёти навигациясиз қолди

Олам

image

Британия Мудофаа вазири Жон Хилининг самолёти Россия чегараси яқинида бўлган вақтда бортда радио тўсиқлар юзага келгани хабар қилинди. Бу ҳақда “Times” нашри хабар қилди.

Нашрнинг ҳарбий манбага таяниб ёзишича, ҳодиса вазир Британия ҳарбийлари жойлашган Эстония жануби-шарқидаги ҳудудга ташрифдан қайтиб келаётган пайтда содир бўлган. Самолётнинг спутник сигнали йўқолган ва GPS навигация тизими тахминан уч соат давомида ишламаган.

Маълумотларга кўра, тизимни қайта ишга тушириш учун ускуналарни қайта юклаш талаб этилади, аммо буни парвоз вақтида амалга ошириш имкони бўлмаган. Шу сабабли учувчилар инерцион навигация тизимидан фойдаланишга мажбур бўлган.

Қайд этилишича, учоқ бортида Жон Хилидан ташқари ҳарбий ва сиёсий маслаҳатчилар, генерал-лейтенант, икки нафар фотограф ҳамда “Times” мухбири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Британия GPS Жон Хили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг