Россия ядровий кучларни қўллаш бўйича машғулотларни бошлади
Олам
−
19 Май 2633 2 дақиқа
Россия ядровий кучларни тайёрлаш ва қўллаш бўйича ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ядровий кучларга тегишли қўшин бирлашмалари ва ҳарбий қисмларни вазифаларни бажаришга тайёр ҳолатга келтириш, уларни ҳар томонлама таъминлаш, шунингдек, Россия ҳудудидаги полигонлар бўйлаб баллистик ва қанотли ракеталарни учириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Беларусь ҳудудида жойлаштирилган ядровий қуролларни биргаликда тайёрлаш ва қўллаш масалалари ҳам ишлаб чиқилади.
Машқларнинг асосий мақсадлари қуйидагилар:
- Қўшинларнинг умумий тайёргарлик даражасини текшириш;
- Раҳбарият ва оператив таркибнинг эҳтимолий рақибни тийиб туриш бўйича кўникмаларини такомиллаштириш;
- Ядровий кучларга тегишли ҳарбий қисмларни жанговор тайёр ҳолатга келтириш;
- Баллистик ва қанотли ракеталарни полигонлар бўйлаб синов тарзида учириш.
Машғулотларга стратегик ракета қўшинлари, Шимолий флот, Тинч океани флоти, Узоқ масофали авиация қўмондонлиги, Ленинград ва Марказий ҳарбий округларининг айрим кучлари тузилмалари жалб қилиниши айтилган.
Вазирликка кўра, жами ҳисобда 64 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 7 800 дан зиёд ҳарбий техника иштирок этади. Улар қаторига 200 дан ортиқ ракета учириш қурилмалари, 140 дан зиёд учиш аппарати, 73 та кема ва 13 та сув ости кемаси киради. Билдирилишича, машқлар 21 майгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Беларусни Москва томонида туриб ҳарбий ҳаракатларга янада фаолроқ жалб қилиш учун янги саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини маълум қилганди.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май