Россия ядро қуроли ўрнига Лукашенкодан фойдаланмоқда – Литва Мудофаа вазири

Олам

image

Россия тактик ядро қуроли ўрнига Беларусь фуқароси Александр Лукашенкодан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Литва Мудофаа вазири Арвидас Анусаускас Twitter’да ёзди.

Унинг таъкидлашича, Беларусь Кремль буйруғи билан Украина қўшинларини чалғитиш тактикасини давом эттирмоқда.

“Кеча Беларусь расмий равишда Украинани унга қарши ҳужум тайёрлаганликда айблади. Мақсад – имкон қадар кўпроқ Украина кучларини фронтдан Беларусь билан чегарага олиб чиқиш”, деб ёзган у.

Бундан олдин мамлакатнинг Минскдаги элчиси Беларусь ТИВга чақирилиб, унга “Украина Қуролли Кучлари томонидан Беларусга қарши зарба тайёрлаш” даъво қилинган нота топширилгани сабабли Украина ТИВ баёнот берганди.

“Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз Беларусь режимининг сўнгги ваҳималарини қатъиян рад этамиз. Дипломатик нота тақдим этиш Россия Федерациясининг провокация уюштириш ва Украинага нисбатан кейинги айбловни амалга ошириш режасининг бир қисми бўлиши мумкинлигини истисно қилмаймиз”, дейилади Украина ТИВнинг жавобида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 октябрь куни Украина пойтахти Киев ракета ҳужумига учради. Оқибатда ҳозиргача 8 киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг