Россия вилоятларига дрон ҳужуми уюштирилди
Олам
−
10 Май 2023
17917Россия Федерациясининг Белгород, Курск ва Воронеж вилоятларига дрон ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда вилоятлар губернаторлари ижтимой тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилган.
“Тунда Новоосколский округидаги Ольховатка қишлоғида портлаш юз берди – душманнинг учувчисиз самолёти портлади. Иккита турар-жой биноси, кутубхона, почта, битта машина шикастланган”, дея пост қолдирган Белгород вилоят раҳбари Вячеслав Гладков VKontakte'даги саҳифасида.
Курск вилояти губернатори Роман Старовойт эса Курск шаҳри яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг ишга тушгани ва дрон уриб туширилганини маълум қилган.
“Дрон қолдиқлари Толмачево қишлоғида қулаб тушди”, деб ёзган вилоят раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Унинг қўшимча қилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, газ қувури ва уйнинг олд қисми шикастланган, холос. Воқеа жойига фавқулодда хизматлар етиб борган.
Воронеж вилоятида эса иккита учувчисиз самолёт билан ҳарбий объектга ҳужум қилишга уриниш бўлган. Қурилмалардан бири "таъсир чоралари натижасида" йўлдан четга чиққан, иккинчиси эса йўқ қилинган.
“Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳарбий қўмондонлик билан ўзаро ҳамкорлик давом этмоқда. Хавфсизликни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилмоқда”, деб ёзган вилоят раҳбари Александр Гусев ўзининг Telegram-каналида.
Baza Telegram-каналининг ёзишича, дронлар тунда ҳарбий полигонга ҳужум қилган. Портловчи моддалар билан тўлдирилган иккита қурилма объектга учиб келиб, қулаши билан портлаб кетган, оқибатда тахминан 14 аскар яраланган.
Бундан ташқари, Baza кеча, 9 май куни Воронеж вилоятидаги ҳарбий аэродром яқинида номаълум самолёт уриб туширилгани ҳақида хабар берган. Дастлабки маълумотларга кўра, объект 500 м баландликда учаётган бўлган. Кечга яқин унинг бўлаклари маҳаллий қабристон ёнидан топилиб, экспертиза учун юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь