Россия ва Ўзбекистон биологик хавфсизлик бўйича келишув имзолади
Олам
−
20 Июнь 2019 3920 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев икки мамлакат ўртасида биологик хавфсизликни таъминлаш масалаларида ҳамфикрлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда РФ ХК аппарати Матубот котиби Евгений Аношинга таяниб ТАСС хабар берди.
РФ ХК аппарати Матубот котиби Евгений Аношиннинг маълум қилишича, трансчегаравий характерни инобатга олиб, бундай хавф ва таҳдидлардан келишган ҳолда огоҳлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Меморандум Уфада ўтган хавфсизлик бўйича масъул идораларнинг халқаро даражадаги учрашуви давомида имзоланди.