Россия ва Украина урушда ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашди
Олам
−
30 Март
5452Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашди. Бу ҳақда Давлат Думаси депутати, парламентнинг ҳарбий операция бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили Шамсаил Саралиев хабар берди.
Қайд этилишича, Москва Украина расмийларидан 29 жасадни қабул қилиб олган.
Ўз навбатида, Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаби шу куни Москвадан 121 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасади қайтарилганини маълум қилган. Улардан 107 нафари Донецк йўналишида, 12 нафари Луганскда, икки нафари Запорожьеда жанг қилган.
"Халқаро Қизил Хоч қўмитасига кўрсатган ёрдами учун алоҳида раҳмат", дейилади хабарда.
Маълумот учун, олдинроқ,15 март куни Россия ва Украина ўртасида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашиш бўлиб ўтган эди. Ўшанда Москва Украинадан 69 нафар ҳалок бўлган аскарлар жасадини, Киев 100 та жасадни олган.
LiveБарчаси