Россия ва Украина ҳарбийларнинг жасадларини алмашди

Олам

image

Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашиш бўйича навбатдаги босқични ўтказди. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни Россия Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиевга таяниб, РБК хабар берди.

Саралиевнинг сўзларига кўра, Украина томонига 1000 нафар, Россия томонига эса 41 нафар ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадлари топширилган.

Маълумот учун, Россия ва Украина ўртасидаги сўнгги жасадлар алмашинуви 26 февраль куни бўлиб ўтган эди. Ўшанда Украинага 1000 нафар, Россияга эса 35 нафар ҳалок бўлган ҳарбийнинг жасади берилган. Ундан аввалги алмашинув январь ойи охирида амалга оширилган бўлиб, унда Москва Киевга 1000 та жасадни қайтариб, ўрнига 38 нафар ҳарбийнинг жасадини қабул қилиб олган эди.

Шунингдек, ўтган йилги Пасха арафасида Россия ва Украина ҳарбий асирларни 246 га 246 формуласи бўйича алмашган эди. Ундан бир кун аввал ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳам алмашилган. Ўшанда Россия 41 нафар ҳарбийнинг жасадини қайтариб олган ва Украинага 909 нафар ҳалок бўлган ҳарбийнинг жасадини топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жасад ҳарбий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг