Россия ва Туркия Идлиб масаласини кўриб чиқди

Олам

image

Aнқарада Идлибдаги вазият бўйича Россия ва Туркия ўртасидаги музокаралар якунланди. Бу ҳақида Туркия дипломатик ташкилоти хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Верхинин ва Туркия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Седат Aнал ўртасидаги музокаралар уч соат давом этган. Унда Россия президентининг махсус вакили Aлександр Лаврентев, шунингдек, икки мамлакат дипломатлари иштирок этган.

“Музокаралар чоғида Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазият, шунингдек, мамлакатда сиёсий жараённи илдамлаштириш чоралари муҳокама қилинди. Музокараларни келгуси ҳафта давом эттиришга қарор қилинди", деди Туркия ТИВ вакили.

Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Aнқара Идлибда ўз қўшинларининг кузатув пунктларини сақлаб қолишни талаб қилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, 7 февраль куни Туркия махсус кучларини Идлиб зонасидаги кузатув пунктларига ўтказишни бошлаган эди. 

Маълумот ўрнида, Россия, Эрон ва Туркия 2017 йил май ойида Остонада (ҳозирги Нур-Султон) Сурияда тўртта декалация зонасини яратишга келишиб олган эди. Улардан учтаси 2018 йилда расмий Дамашқ назоратига ўтди. Идлиб ва қўшни Латакия, Хама ва Ҳалаб вилоятида жойлашган тўртинчиси ҳали ҳам ҳукумат қўшинлари томонидан ишғол этилмаган. Ҳудуднинг аксарият қисми "Жабаҳат ан-Нусра" террорчилари томонидан назорат қилинмоқда.

2018 йил сентябрь ойида Сочида Россия ва Туркия Идлибда қуролсизлантирилган зонани ташкил этиш тўғрисида битим имзолаган эдилар. Идлибда ўндан ортиқ турли хил гуруҳлар мавжуд. Уларнинг энг йириги, туркпараст "Миллий озодлик фронти" ва "Жабаҳат ан-Нусра" каби жами 30 минг жангариларнинг бирлашмаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия Идлиб

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг