Россия ва Кимнинг аскарлари Курск яқинида ҳужумга тайёрланмоқда – NYT
Олам
−
11 Ноябрь
4065Россия ва Шимолий Корея қўшинларининг 50 минг кишилик гуруҳи Украина Қуролли кучлари томонидан қисман босиб олинган Курск вилоятида қарши ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда кеча, 10 ноябрь куни Америка ва Украина расмийларига таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.
Уларга кўра, яқин кунларда Россиянинг кенг кўламли қарши ҳужуми бошланади. Айни пайтда КХДР ва Россия аскарлари Курск вилояти ғарбида қўшма жанговар тайёргарликдан ўтмоқда.
АҚШнинг янги баҳосига кўра, Россия Украина шарқидаги босиб олинган ҳудудларда ўз мавқеини заифлаштирмасдан, қўшинларини Курск яқинига тўплашга муваффақ бўлган. Нашрнинг америкалик суҳбатдошларига кўра, Украина Қуролли кучлари ҳарбийларини Курск вилоятидан сиқиб чиқариш қийин бўлади, Россия ва КХДР эса қарши ҳужум пайтида катта йўқотишларга дучор бўлиши мумкин.
NYT суҳбатдошларининг таъкидлашича, Шимолий Корея аскарлари Россия ҳарбий кийимида. Улар артиллериядан отиш, пиёда аскарларнинг тактикаси, душман хандақларини тозалашга ўргатилади. Иккинчиси КХДР ҳарбийларининг ҳеч бўлмаганда бир қисми Украина Қуролли кучларининг мудофаа чизиғига фронтал ҳужумларда иштирок этиши тахмин қилинмоқда.
Турли маълумотларга кўра, 10 мингдан ортиқ Шимолий Корея аскари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга юборилган. Украина Президенти Владимир Зеленский жорий йилнинг 7 ноябрь куни Курск вилоятида жойлашган КХДР ҳарбийларининг бир қисми аллақачон Украина Қуролли кучлари билан жангга кирганини ва биринчи йўқотишларни кўрганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Шимолий Кореянинг 8 мингга яқин аскари Россия ва Украина чегарасида бўлиб, урушда қатнашишга ҳозирлик кўраётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари шимолий кореялик ҳамкасбларини артиллерия ва дронлардан фойдаланишга, шунингдек, пиёда қўшинларининг асосий операциялари, жумладан, хандақларни тозалашга ўргатмоқда.
1 ноябрь куни Москвага ташрифи чоғида Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи Шимолий Корея “ҳеч кимга ортига қарамай, ўзининг “муқаддас уруши”да Россияни доимо ва кучли қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Цойнинг қўшимча қилишича, Россия агрессияси бошланган пайтдан бошлаб тегишли кўрсатмалар КХДР ҳукмдори Ким Чен Ин томонидан берилган. 4 ноябрь куни эса Россия Федерацияси Украинага қарши урушга жалб этиши мумкин бўлган Шимолий Кореядан борган аскарлар Украина Қуролли кучларининг нишонига айланди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь