КХДРнинг 8000 аскари Украинада жангга киришга тайёр – Блинкен
Олам
−
01 Ноябрь
3698Шимолий Кореядан тахминан 8000 нафар ҳарбий аллақачон Россия-Украина чегарасига етиб борган ва яқин кунларда жанговар ҳаракатларда қатнашишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда кеча, 31 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Блинкенга кўра, Россия ҳарбийлари шимолий кореялик ҳамкасбларига артиллерия қуроллари ва дронлардан фойдаланишни, шунингдек, пиёда аскарлар учун зарур операцияларни, жумладан, хандақларни тозалашни ўргатмоқда. Бу кучларнинг олд чизиқда қўлланиши режалаштирилганидан далолат беради. Бунгача Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх Шимолий Корея ҳарбийлари эҳтимол яқин ҳафталарда Украинага яқин ҳудудларда Россия қўшинларига кучайтирувчи сифатида ёрдам беришини тахмин қилган.
Вашингтоннинг ҳисоб-китобларига кўра, Россияда КХДРнинг тахминан 10 000 ҳарбийси бор. Жанубий Корея бу сонни 11 000 га баҳоласа, Украина эса 12 000 деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, бунгача АҚШ Хитойга мурожаат қилиб, Россиядаги шимолий кореялик қўшинларни ўз жойларига қайтаришга чақирган. Германия Ташқи ишлар вазирлиги эса агар Шимолий Корея аскарлари Украина урушида қатнашса, Пхеньянга нисбатан янги санкциялар жорий қилинишини мумкинлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида НАТО Бош котиби Марк Рютте Шимолий Корея аскарларининг фронтга жўнатилиши Россия Президенти Владимир Путиннинг умидсизлигидан далолат эканини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси