Россия ва Франция ўзаро асир алмашди

Олам

image

Кеча, 8 январь куни Россия ва Франция ўзаро асир алмашди. Хусусан, Россия Федерациясида хорижий жосус сифатида танилган олим Лоран Винатье баскетболчи Даниил Касаткин билан алмаштирилган. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.  

Нашрга кўра, спортчи Даниил Касаткин 2025 йил июнь ойидан бери Францияда ҳибсда сақланаётган бўлган. 

“Россия фуқароси Даниил Касаткин 2025 йил 21 июнда Шарль де Голль аэропортида АҚШ расмийларининг сўрови асосида вақтинчалик ҳибсга олиниб, уни Америкага экстрадиция қилиш мақсадида ушланган”, дейилади хабарда.    

Америка расмийлари уни киберфирибгарликка алоқадорликда гумон қилган. Қўшма Штатларга кўра, Даниил Касаткин товон тўлаш бўйича музокараларда хакерларга ёрдам берган, спортчининг ўзи эса барча айбловларни рад этган. 

Россия Касаткин эвазига 2024 йилда ҳибсга олинган Франция фуқароси, Швейцария гуманитар мулоқот маркази ходими Лоран Винатьени озод қилди. Винатье чет эл агентлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум этилган. Тергов маълумотларига кўра, сиёсатшунос Россиядаги ҳарбий фаолият ва сафарбарлик ҳақида маълумот тўплаган. Судда Винатье айбига иқрор бўлган.э

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинага 1000 та ҳарбийлар жасадини топширганди. Россия эса Украина томонидан 30 нафар россиялик аскарнинг жасадини олган. Ҳалок бўлганлар жасадлари ва ҳарбий асирлар билан алмашиш бўйича келишувлар 2025 йил июнь ойида Истанбулда ўтган россиялик ва украиналик делегациялар музокаралари давомида эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Франция асир Даниил Касаткин Лоран Винатье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг