Россия ва Украина жасадлар алмашди

Олам

image

Россия Украинага 1000 та ҳарбийлар жасадини топширди. Бу ҳақда Украина ҳарбий асирлар бўйича Мувофиқлаштириш штаби маълум қилди.

Қайд этилишича, яқин вақт ичида Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари терговчилари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг эксперт муассасалари топширилган жасадларнинг кимлигини аниқлаш ишларини олиб боради. Бу жараён Россия томони берган маълумотларни тасдиқлаши ёки рад этиши керак бўлади.

Украина Россиядан 1000 нафар ҳарбийларнинг жасадини қабул қилиб олган. Россия эса Украина томонидан 30 нафар россиялик аскарнинг жасадини олган.

Ҳалок бўлганлар жасадлари ва ҳарбий асирлар билан алмашиш бўйича келишувлар жорий йил июнь ойида Истанбулда ўтган россиялик ва украиналик делегациялар музокаралари давомида эришилган эди. Олдинги жасадлар алмашинуви 23 октябрь куни бўлиб ўтган, ўшанда Украина томони 1000 та жасадни олган, Россия эса 31 жасадни қабул қилган эди. 18 сентябрда ҳам шунга ўхшаш алмашинув бўлиб, Россия яна 1000 жасадни берган, Украина эса 24 жасадни топширган.

Шу билан бирга, июнь ойидаги биринчи алмашинувдан сўнг, Украина Президенти Владимир Зеленский Россия топширган 20 жасад аслида Россия томонида жанг қилган аскарларга тегишли бўлиб чиққанини айтган эди. Россия эса бу айбловларни рад қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича янги режаси тафсилотлари ошкор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг