Россия Ўзбекистонга СССР НКВД фаолияти ҳақидаги ҳужжатларни беради

Жамият

image

Кеча, 25 июнь куни Ўзбекистон Миллий гвардияси бошлиғи Рустам Жўраев ва Росгвардия раҳбари Виктор Золотов онлайн учрашув ўтказишди. Бу ҳақда Росгвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Золотов ўзбекистонлик ҳамкасабасига СССР НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) нинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида Республика ҳудудида олиб борган фаолиятига доир фото ва видео материалларни топширишини маълум қилди. Ҳужжатлар дипломатик каналлар орқали жўнатилади ва кейинчалик Ўзбекистон Миллий гвардияси музейига топширилади.

Учрашувда Жўраев ва Золотв, эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг, биргаликда аксилтеррор ўқув машғулотлари ташкиллаштириш, ўзаро делегациялар ташрифларини амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш, оммавий спорт ва маданий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда қўриқлаш фаолиятида тажриба алмашиш борасида келишиб олишди.

Учрашув якунида Виктор Золотов Рустам Жўраевни Санкт-Петербургда 10-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган “ЭКСПОТЕХНОСТРАЖ-2021” - давлат ва шахс хавфсизлигини таъминлаш энг янги воситалари кўргазмасига таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг