Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез ёрдам машиналарини берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Россия пойтахт Тошкентда ўтаётган “Иннопром” саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистонга 20 та тез ёрдам машинасини берди. Улардан 16 таси “Соболь” йўлтанламаси ва 4 таси эса “ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуасидир.

Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горький автозаводи ишлаб чиқарган.

Автозавод Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Соболь 4×4” тез ёрдам машинаси панорамали ойна, юқори иссиқ ва шовқиндан ҳимоя қилиш тизимига эга. Автомобиль кислород бериш тизими ва кўчма аравачалар билан жиҳозланган.

“ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуаси сайёр тиббий кўриклар, профилактика, ташхиш қўйиш ва даволаш тадбирлари учун мўлжалланган. Ҳар бир мобил марказ бу деярли иккита тўлақонли тиббиёт хонасидир. У ерда турли йўналишдаги шифокорлар ўз ишларини олиб боришлари мумкин.

Хоналар алоҳида кириш жойига эга ва алоҳида санузеллар билан жиҳозланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг