Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлади
Жамият
−
26 Ноябрь 2020
26376Бугун, 26 ноябрь куни Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирни мамлакат ҳудудига киритишни тақиқлади.
Бундай тақиқлов жорий қилишга Фарғонадан келтирилган помидор ва қалампирлардан тобамовирус (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) аниқлангани сабаб бўлган.
Тақиқ вируснинг Россия ҳудудига кирмаслиги ва тарқалмаслиги учун жорий қилинган.
Россельхознадзор хабарида тақиқ қачон олиниши ҳақида маълумот берилмаган.
Мазкур вирус (ToBRFV, Тобамовируслар оиласига киради) сабзавот экинларига зарар етказади, баргларда доғ пайдо қилиб, меванинг деформациясига олиб келади.