Россия Ўзбекистон орқали қоғоз тақчиллигидан қутилмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Россияга офис қоғози учун оқартиргич етказиб беради. Бу ҳақда ТАСС Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуровга таяниб, хабар берди.

“Ҳа, бу ҳақиқат. Бу натрий хлорат, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади”, дейди у етказиб бериш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Вазир Россияда қоғоз ишлаб чиқариш учун асосий компонентлар мавжудлиги, уни оқартириш учун ишлатиладиган натрий хлоратни компаниялар Хитой ёки Ўзбекистонда сотиб олишларини қўшимча қилди.

“Аммо бизда Ўзбекистонга логистика таъминоти анча қисқа. Айнан “Иннопром” доирасида Россия делегацияси, жумладан, менинг ўринбосарим Олег Бочаров ҳам мутахассислардан иборат бўлган музокараларни олиб бормоқда”, дея қўшимча қилди Мантуров.

Маълумот учун, март ойида Финляндиянинг “Kemira” компанияси Россия ва Беларусга оқ қоғоз ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган натрий хлоратни етказиб беришни тўхтатганини эълон қилганидан кейин Россияда офис қоғози нархи кескин кўтарилди.

Саноат ва савдо вазирлиги Россияда ҳозирда ички бозор эҳтиёжларини деярли тўлиқ қондира оладиган учта йирик офис қоғози ишлаб чиқарувчиси мавжудлигини тушунтирган. Вазири ўринбосари Виктор Евтуховнинг айтишича, россиялик ишлаб чиқарувчилар керакли ингредиентларни етказиб берувчиларни топган. Бошқа нарсалар қаторида, компаниялар сарғиш қоғознинг янги навини ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда ҳам офис қоғозлари нархи қарийб икки баробарга ошган.

Эслатиб ўтамиз, агар Россияга нисбатан санкциялар кучайишда давом этса, Европага аталган спиртли ичимиликлар Ўзбекистон, Озарбайжон, Хитой, Арманистон ва Беларусга ўтказилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

888

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг