Россия санкциялар кучайган тақдирда ароғини Ўзбекистонга ўтказмоқчи

Олам

image

Агар Россияга нисбатан санкциялар кучайишда давом этса, Европага аталган спиртли ичимиликлар Ўзбекистон, Озарбайжон, Хитой, Арманистон ва Беларусга ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Кузбасс (Кемеров вилояти) Минтақавий қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлигига таяниб, ТАСС хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Кузбасс спиртли ичимликлар заводларидан АҚШга спиртли ичимликлар етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари бекор қилинган. Бошқа тарафдан, экспортчиларнинг фикрига кўра, Европа мамлакатларига етказиб бериш фақат ортиб бормоқда.

“Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда Кузбассдан кучли алкоголли ичимликлар экспорти дунёнинг 18 давлатига амалга оширилган. Умумий қиймати 29 миллион долларга тенг 7,9 минг тонна (1,58 миллион литр) спиртли ичимлик экспорт қилинган. Айни пайтда Кузбасс Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фақат АҚШ билан алкоголли маҳсулотлар бўйича экспорт шартномалари бекор қилинганлиги ҳақида маълумот олди. Европа Иттифоқи ароқ импортига тақиқ киритмаган. “Мариинский ликеро-водочный завод” ОАЖ маълумотларига кўра, бу йўналишда етказиб бериш фақат ортиб бормоқда”, дейилади ҳисоботда.

Вилоят вазирлиги маълумотларига кўра, Кузбассда кучли алкоголь экспорти билан тўртта йирик корхона шуғулланади – Сибир ароқ компанияси, Новокузнецк спиртли ичимликлар заводи, Мариинский спиртли ичимликлар заводини ўз ичига олган Белуга гуруҳи ва Кузбасс спиртли ичимликлар заводи. Асосий экспорт маҳсулоти ароқ ҳисобланади. Ўтган йили энг кучли спиртли ичимликлар Латвияга – 1,2 миллион тонна, шунингдек, Германияга – 97 минг литр экспорт қилинган. Агар Европа мамлакатлари Кузбасс спиртини етказиб беришдан бош тортса, бу ишлаб чиқариш ҳажмини сақлаб қолиш учун экспорт харитасини қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин. 

“Санкциялар кучайган тақдирда ишлаб чиқариш ҳажми вақтинча қисқариши мумкин. Бироқ Европа Иттифоқи мамлакатлари учун мўлжалланган алкоголли маҳсулотлар ҳажми дўст давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Хитой, Арманистон, Беларусь ва Яқин Шарқ мамлакатларига сотилиши мумкин”, дея қўшимча қилди Кузбасс Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1017

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг