Россия Ўзбекистон билан темир йўл қатновини тўхтатди

Олам

image
Абдулла Арипов РФ Бош вазири билан коронавирус пандемиясини муҳокама қилди north_east

Абдулла Арипов РФ Бош вазири билан коронавирус пандемиясини муҳокама қилди

“Россия темир йўллари” (РТЙ) Озарбайжон ва Ўзбекистон билан темир йўл қатновларини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, коронавирус инфекциясининг кенг кўламда тарқалишига йўл қўймаслик учун шундай чоралар кўриляпти. Вақтинчалик тақиқ 16 мартдан токи махсус қрор бўлмагунча амал қилади.

Аввалроқ, Россия Беларусь билан чегарасини вақтинча қисман ёпгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Россияда шу вақтгача 93 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган ва уларнинг 8 нафари даволаниб, касалликдан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

темир йўл коронавирус

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг