Россия уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди
Олам
−
28 Апрель 2023
8442Россия ҳаво кучлари Украина бўйлаб шаҳарлар, жумладан, пойтахт Киевга ҳам ҳаво ҳужуми уюштирди, оқибатда камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Днепр мэри эса ҳужум оқибатида шаҳарда бир аёл ва уч ёшли бола ҳалок бўлганини маълум қилган.
Шунингдек, Умань шаҳрида ҳам турар-жой биноларига ракеталар тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган. У ердаги тўққиз қаватли турар-жой биноси жиддий шикастланган. Кременчуг ва Полтава шаҳарларида ҳам портлашлар содир бўлган.
Расмийларга кўра, Киевда 2 та дрон ва 21 та ракета Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган. Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари бу Россиянинг сўнгги 51 кун ичида пойтахтга уюштирган биринчи ракета ҳужуми эканини айтган. Пойтахтда тинч аҳоли қурбонлари ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
LiveБарчаси