Россия ўнлаб дронлар билан Украинага ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 2 февраль куни Россия қўшинлари Украинага яна ўнлаб учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги хабар берди. 

Билидилишича, Россия Украина ҳудуди бўйлаб 24 та “Shahed” ҳужумчи дронини учирган. Днепропетровск, Херсон, Кировоград ва Харьков вилоятлари узра 11 та дрон уриб туширилган, уларнинг яна бир қисми нишонга етиб бормаган. 

Бошқа шаҳарлар ва объектлар қаторида Кривой Рогга ҳам зарба берилган. Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг айтишича, учта дрон уриб туширилган. Бошқа бир дрон эса “Укрэнерго” электр подстанциясига зарар етказган, оқибатда Кривой Рогда 40 мингга яқин абонент электр энергиясиз қолган.

Шунингдек, электр таъминоти узилгач, кончилар шахталарни тарк этган. 100 дан ортиқ одам бўлган иккита шахтада электр қуввати ўчирилган. Шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Александр Вилкулнинг таъкидлашича, барча кончилар ер юзасига чиқишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Россия қўшинлари Украина ҳудудига деярли ҳар куни учувчисиз самолётлардан зарбалар бермоқда. Кўпинча ҳужумлар нишони муҳим саноат маркази ва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг она шаҳри Кривой Рог бўлмоқда. Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳарбийлар фақат Украина ҳарбий ва энергетика объектларига ҳамда тегишли инфратузилмага ҳужум қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Кривой Рог дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг