Россия университетларидан 600 дан ортиқ тожикистонлик талаба ҳайдалди

Олам

image

2025 йилда Россия олий ўқув юртларидан 600 нафардан ортиқ Тожикистонлик талаба четлатилган. Бу ҳақда жорий йилнинг 30 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон Таълим ва фан вазири ўринбосари Лутфия Абдулхолиқзода маълум қилди.

Абдулхолиқзода четлатилган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун Тожикистон олий таълим муассасаларига кўчирилганини билдирган.

Шунингдек, унинг айтишича, сўнгги икки йил давомида миграция сиёсати қатъийлаштирилгани сабабли Россияга киритилмаган талабалар масаласида Россия ваколатли органлари билан биргаликда ечим топилган. Бу масала Тожикистон ва Россия идоралараро комиссиясининг барча манфаатдор идоралар вакиллари иштирокидаги учрашувида муҳокама қилинган.

“Учрашув якунида Россия аэропортларидан депортация қилинган ва кейинчалик олий ўқув юртларидан четлатилган талабалар ҳақида маълумот тақдим этилди. Натижада сўнгги икки йил ичида четлатилган 730 нафар талаба Россия олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириш учун таклифномалар олди”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил бошига келиб Россия ҳудудида бўлган хорижий фуқаролар сони 5,7 миллион кишигача камайгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия университет ҳайдалди тожикистонлик талаба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг