Россия Украинанинг ҳар қандай ташвиқотига жавоб қайтаради – Лавров

Олам

image

Москва Украинадаги “қайноқ бошларни” Россияга билан қарама-қаршилик юзага келтириш оқибатидан огоҳлантирмоқда, бироқ ҳар қандай шароитда ҳам жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Лавров Киев ва Ғарбнинг Россия чегаралари яқинига қўшин киритиб, минтақадаги мувозанатни бузмоқчилигини жуда ҳам оддий иш деб атаган.

“Кеча Путин Мудофаа вазирлиги коллегиясида жуда аниқ айтди: атрофимизда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай провокацияларга тўғри, шу жумладан, ҳарбий-техник жавоб бериш учун бизда барча зарур имкониятлар мавжуд”, дейди Ташқи ишлар вазири. 

Лавров, шунингдек, Париж ва Берлин Минск келишувларини бузаётган Киевни қўллаб-қувватлаётганидан хавотир билдирди.

Аввалроқ, Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Twitter саҳифасида “Россия Мудофаа вазири (Сергей Шойгу. – таҳр.) баёнотларидан фарқли ўлароқ, зиддиятни Украина ёки АҚШ эмас, балки Россия кучайтираётганини ёзган. Россия элчихонаси бунга жавобан Прайсни “оғримаган бошини оғритмасликка” чақирганди.

Маълумот ўрнида, Украина шарқидаги можаро етти ярим йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, шу вақт ичида 13 мингдан ортиқ одам унинг қурбонига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг