Россия Украина пойтахтига бомбалар ёғдирди. Қурбонлар бор
Олам
−
08:29 4500 1 дақиқа
Россиянинг Украина пойтахти Киев атрофидаги ҳудудларга берган зарбалари оқибатида 3 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина маҳаллий расмийлари маълум қилди.
Киев вилояти маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг айтишича, мазкур ҳужумда яна 3 киши жароҳат олган. Унинг сўзларига кўра, пойтахт яқинидаги Борисполь туманида учта ҳудуд Россия зарбаларига учраган.
Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, шаҳарнинг ўзида ҳам ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг икки туманда ёнғинлар қайд этилган.
Маҳаллий манбаларнинг гувоҳлик беришича, шаҳар марказида бир нечта кучли портлаш овозлари эшитилган ва улар биноларни силкитган.
Қайд этилишича, Украина Россиянинг баллистик ракеталарини уриб туширишга қодир ҳаво мудофааси воситалари етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари жорий йилнинг 1-7 август кунлари Украина ҳудудидаги 8 та аҳоли пунктини назоратига олганини маълум қилганди.
Live
Барчаси