Россия-Украина музокараларига Фидан раислик қилади

Олам

image

 

Бугун, 23 июль куни кечқурун Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги учрашув Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан раислигида Истанбулда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб, “Коммерсантъ” хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу учрашув соат 19:00 да Чироғон саройида ўтказилиши режалаштирилган ва бу маълумот тасдиқланган. 
Музокараларда Россия делегациясига Президентнинг ёрдамчиси Владимир Мединский, Украина делегациясига эса Украина Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустам Умаров раҳбарлик қилади.

Бугун, 23 июль куни эрталаб Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида Россия делегацияси Владимир Мединский бошчилигида Истанбулга йўл олганини маълум қилган. Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко эса Украина делегацияси аллақачон Туркиядалигини билдирган.

Москва ва Киев ўртасидаги олдинги икки музокара раунди 16 май ва 2 июнь кунлари Истанбулда ўтказилган. Учрашувлар якунида томонлар ҳарбий асирлар ва ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини алмашиш, шунингдек, ўт очишни тўхтатиш шартлари баён этилган меморандум матнларини бир-бирига топширишга келишиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди якунидан мўъжизавий ютуқлар кутмаслик кераклиги, чунки бу мураккаб масала экани ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Россия-Украина Рустам Умаров Хоқон Фидан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг