Россия Туркиядан Сурияда жойлашган қўшинларни хавфсиз эвакуация қилишда ёрдам сўради – ОАВ
Олам
−
09 Декабрь 2024 12838 1 дақиқа
Бугун, 9 декабрь куни Россия ҳукумати Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан Сурияда жойлашган ҳарбий бўлинмаларини хавфсиз эвакуация қилишда ёрдам сўради. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.
Қайд этилишича, россиялик аскарлар Туркиянинг ҳарбий қисмлари жойлашган ҳудудга юборилиб, сўнгра ҳаво орқали Россияга қайтарилиши режалаштирилган.
“Россия Суриядаги қўшинларини хавфсиз олиб чиқиш учун Туркиядан ёрдам сўради. Кўринишидан, улар ўз аскарларини минтақадан чиқариб олмоқчи, фақат Тартусдаги денгиз базаси ва Хмеймим авиабазасини қолдириш эди,” дейди Анқара вакили Диcле Cанова.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 декабрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи бошчилигидаги исёнчи кучлар Сурия пойтахти Дамашққа кирган ва мамлакат раҳбари Башар Асад режими ағдарилганини эълон қилганди. Башар Асад оиласи билан Москвага боргани айтилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь