Россия Туркия ва яна 8 давлат билан авиақатновларни тиклайди

Олам

image

Россия жорий йилнинг 22 июнидан бошлаб Туркия билан авиақатновларни тиклайди. 28 июндан эса яна 8 давлат билан парвозлар қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда РФ Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилди.

Голикова Россия текширув гуруҳи хулосаларига таянган. Бу ҳафта Роспотребнадзор, Федерал туризм агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат делегация Туркиянинг Aнталия шаҳрида бўлган. “Tourdom” порталининг хабар беришича, мутахассислар коронавирус учун тестларни ўтказадиган лабораторияларни, тез ёрдам хизматлари текширишни ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан учрашишни режалаштирган.

Бундан ташқари, Россия 28 июндан АҚШ, Бельгия, Болгария, Иордания, Ирландия, Италия, Кипр, Шимолий Македония билан ҳам авиаташувларни йўлга қўяди.

Бу йўналишда парозлар ҳозирча маълум миқдорда ва йўналишларда тикланади. Бундан ташқари, Aвстрия, Озарбайжон, Aрманистон ва Грецияга (Салоники, Ираклион, Родос, Корфу ва бошқа оролларни ҳам), шунингдек Қатар, Финляндия, Хорватия ва Швейцарияга парвозларнинг частотаси кўпайтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг