Россия тожик-афғон чегарасида яна ҳарбий машғулотлар бошлади

Олам

image

Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг 1000 га яқин аскарлари Ляур ва Сумбула полигонларида машғулот бошлади.

Қайд этилишича, артиллериячилар, ҳарбий муҳандислар, ҳаво мудофааси, радиоэлектрон уруш, радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя бўйича мутахассислар бир ой давомида ҳарбий вазифаси бўйича режаларни ишлаб чиқади.

“Артиллерия бўлинмалари “Град” реактив ракета тизими, ўзи юрадиган “Гвоздика” ва “Акация” артиллерияларидан 20 дан ортиқ отишни амалга оширади. Шунингдек, миномётлардан фойдаланиб, шартли душман йўқ қилинади.

Бундан ташқари, рус ҳарбийлари ҳаво ҳужумига қарши туриш машқларини ҳам бажаради. Бунда улар С-300ПС зенит-ракета тизимидан фойдаланади.

Маълумот учун, Россиянинг Тожикистонда 201-ҳарбий базаси борлигини унутмаслик керак. Ушбу ҳарбий база Россиянинг мамлакат чегарасидан ташқарида жойлашган энг йирик тузилмасидир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5-10 август кунлари тожик-афғон чегарасидаги "Ҳарбмайдон" полигонида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийларининг қўшма машғулоти ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг