Россия ТИВда Байден жазавага тушиб қолгани айтилди
Олам
−
23 Март 2022
30249АҚШ Президенти Жо Байденнинг Москва гўёки Вашингтонга киберҳужумлар тайёрлаётгани ҳақидаги баёнотлари жазавага тушиш ва Украинадаги вазият фонида русофобия хуружи билан изоҳланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов маълум қилди.
“Вашингтонда бир неча йиллардан бери Россия томонидан АҚШга қарши режалаштирилган баъзи зарарли кибер ҳаракатлар атрофида васваса авж олди. Ҳозир Украинадаги вазият фонида биз русофобиянинг янги хуружига гувоҳ бўляпмиз”, деган у.
Сиромолотов Россияга қаратилган айбловлар мавҳум эканини таъкидлаган.
“Россиянинг санкциялар учун қасоси” муқаррарлиги ҳақидаги даҳшатли воқеаларни такрорлаш ўрнига, (Оқ уй – таҳр.) маъмурият Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 2020 йил 25 сентябрдаги АҚШ билан халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни тиклаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи бўйича таклифига муносабат билдирса яхши бўларди”, деган вазир ўринбосари.
Сиромолотовнинг сўзларига кўра, Россия ахборот хавфсизлиги бўйича АҚШ билан профессионал ва сиёсатсиз мулоқотга доим очиқ.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путин Ғарбнинг санкцияларига киберҳужум билан жавоб қайтариши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси