Россия ТИВ Британиянинг Украинага ракета бериш ҳақидаги режасини душманлик ҳаракати деб баҳолади

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиянинг Украинага 300 километр узоқликдаги нишонларни йўқ қила оладиган Storm Shadow ракеталарини бериш ҳақидаги режасига муносабат билдирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди

Қайд этилишича, вазирлик берган баёнотида Storm Shadow ракетасининг Украинага топширилишини душманлик ҳаракати деб баҳолаган. 

Жумладан, баёнотда шундай дейилади: 

“Москва Лондоннинг Storm Shadow ракета тизимини Украинага топшириш қарорини жиддий эскалацияга олиб келадиган душманлик ҳаракати, деб билади. Узоқ масофали ракеталарнинг Украинага ўтказилиши Буюк Британиянинг Украинадаги можарога аралашишининг мисли кўрилмаган даражасидан далолат беради”. 

Маълумот учун, Украина узоқ вақтдан бери Ғарбдан шундай турдаги ракеталарни беришини сўраб келади. Аммо АҚШ бошчилигидаги иттифоқчилар мазкур қуроллар орқали Россия ҳудудларига зарба берилиши мумкинлигидан чўчиб, унинг илтимосини қайта-қайта рад этаётганди. Агар мамлакат узоқ масофали ракеталарга эга бўлса, Қрим ва Украина шарқида вақтинча босиб олинган ҳудудлардаги Россия қўмондонлик пунктлари, таъминот линиялари, ўқ-дори ва ёқилғи омборларига зарба бериш имкони яратилиши ва бу урушнинг боришини ўзгартириши мумкин. 

Хабарларга кўра, узоқ масофали ракеталар фронт чизиғидан анча орқада туриб, зарба бериш орқали танклар ва пиёда қўшинларга ҳужумга ўтиш учун йўл очиб беради. 

Storm Shadow қанотли ракеталари Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган Украина самолётларига ўрнатилиши мумкинлиги маълум қилинган. Ушбу қурол орқали Россия ҳудудига ҳам зарба бериш мумкин. Ўз навбатида Киев тақдим этилган қуроллардан Россияга зарба беришда фойдаланмасликка ваъда бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Украина ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг