Россия тез орада Украинадаги ҳужумкорлик қобилиятини тугатади – MI6 раҳбари

Олам

image

Буюк Британиянинг MI6 ташқи разведка хизмати раҳбари Ричард Мурнинг фикрича, яқин келажакда Россия Украинада ўз имкониятларини тугатиб, бир муддат танаффус олади. Бу ҳақда Америка матбуоти ёзмоқда.

Кеча, 21 июль куни Колорадода Аспен институтининг анъанавий хавфсизлик форумида нутқ сўзлаган Ричард Мур Россия кучлари сўнгги ҳафталарда унчалик катта муваффақиятга эришмаганини айтган.

“Улар шаҳарни эгаллашганда, ундан ҳеч нарса қолмайди ... у вайрон бўлади ва шунинг учун менимча, улар (Россия кучлари) тез орада тўхтайди”, дейди ташқи разведка раҳбари.

Мурнинг фикрича, Россия бироз пауза қилиши керак ва бу украиналикларга “жавоб зарба бериш” имкониятини беради.

Унинг сўзларига кўра, Украина учун Россия Федерациясига қарши ҳужум уюштириш имкониятини намойиш этиш муҳим.

MI6 раҳбари ҳам Россия Президенти Владимир Путиннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берган. Мурнинг сўзларига кўра, “Путиннинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ”.

Аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бернс Президент Путиннинг соғлиғи ҳақида кўп миш-мишлар борлигини, бироқ норасмий разведка маълумотларига кўра, Россия раҳбари “жуда соғлом” эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг