Россия Эронга яширинча пул жўнатди – ОАВ

Олам

image

Россия Эрон режимини қўллаб-қувватлаш мақсадида Теҳронга яширин равишда миллиардлаб доллар миқдоридаги нақд пулларни юборган. Банкнотлар поездлар ва кема орқали ташилган. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Россиянинг давлатга қарашли банки тўрт ой давомида умумий қиймати қарийб 2,5 миллиард доллар бўлган нақд пул етказиб беришни амалга оширган.

Трамп президентликдаги илк муддати давомида Теҳронга қарши янги санкциялар жорий этганидан сўнг деярли беш тонна банкнот 34 та партия кўринишида жўнатилган.

Қўлга киритилган ҳужжатларга кўра, ҳар бир партиянинг қиймати 57 миллиондан 115 миллион долларгача бўлган ва улар Москвадан Теҳрондаги Эрон Марказий банкига юборилган.

Шу тариқа Москва ва Теҳрон санкциялар ҳамда анъанавий молиявий каналларни четлаб ўтган. Бу эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик илгари тахмин қилингандан анча чуқурроқ эканини кўрсатади.

Биринчи жўнатма 2018 йил 13 августда, яъни АҚШ санкциялари тўғрисидаги фармон имзоланганидан бир ҳафта ўтиб амалга оширилган. У 57,3 миллион доллар қийматидаги 110 килограмм нақд пулдан иборат бўлган.

Нашр маълумотига кўра, юк темир йўл орқали Астрахонга етказилган, сўнг Каспий денгизи орқали Эроннинг Амирабад портига олиб борилган ва у ердан яна темир йўл орқали Теҳронга юборилган бўлиши мумкин.

“ImportGenius” хизмати тақдим этган савдо ёзувлари тонналаб нақд пуллар тўғридан тўғри Ислом Республикаси Марказий банкига етказилганини тасдиқлайди. Ҳар икки молиявий муассасадан бу борада изоҳ сўралган.

Ўша пайтда Эрон Марказий банкига Абдолносир Ҳеммати раҳбарлик қилган бўлиб, у санкциялар кучайтирилган даврда ушбу муассасани бошқарган.

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили собиқ ўринбосари Ричард Нефюнинг сўзларига кўра, бундай пул ўтказмалари Эрон иқтисодиётини барқарорлаштиришга қаратилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 февраль куни Уммон пойтахти Маскатда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ядро масаласи бўйича музокаралар якунланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Теҳрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг